Bilimdonlar bellashmoqda

Joriy yilning 16-iyun kuni poytaxtimizda Xalq ta’limi vazirligi tomonidan bilimlar bellashuvining yakuniy bosqichiga start berildi. Tanlovning mazkur bosqichi oldidan tashkil etilgan brifingda Xalq ta’limi vaziri, boshqarma boshliqlar va ommaviy axborot vositalari xodimlari ishtirok etdi. Bilimlar bellashuvi 5-8-sinf o‘quvchilari o‘rtasida 17 ta umumta’lim fanlaridan tashkil etilib, tanlov maktab, tuman (shahar), viloyat, respublika bosqchilarida o‘tkaziladi. Bu yilgi bilimlar […]

Joriy yilning 16-iyun kuni poytaxtimizda Xalq ta’limi vazirligi tomonidan bilimlar bellashuvining yakuniy bosqichiga start berildi.

Tanlovning mazkur bosqichi oldidan tashkil etilgan brifingda Xalq ta’limi vaziri, boshqarma boshliqlar va ommaviy axborot vositalari xodimlari ishtirok etdi.

Bilimlar bellashuvi 5-8-sinf o‘quvchilari o‘rtasida 17 ta umumta’lim fanlaridan tashkil etilib, tanlov maktab, tuman (shahar), viloyat, respublika bosqchilarida o‘tkaziladi. Bu yilgi bilimlar bellashuvining dastlabki bosqichlarida 2 mln. 100 ming nafardan ortiq o‘quvchilar ishtirok etdi. Ular orasidan yuqori o‘rinlarni qo‘lga kiritgan 500 nafar o‘quvchi bellashuvning respublika bosqichiga qatnashish huquqini qo‘lga kiritdi.

16-17-iyun kunlari o‘quvchilar aniq, tabiiy va ijtimoiy fanlar (matematika, fizika, informatika, kimyo, biologiya, geografiya, tarix, huquq, iqtisodiy bilim asoslari fanlari) yo‘nalishida 29-30 iyunь kunlari esa filologiya fanlari (ona tili va adabiyot, ingliz, fransuz, nemis tili, o‘zbek tili va rus tili) yo‘nalishida o‘z bilimlarini sinovdan o‘tkazadi.

Read more...

« Таълимда саводхонлик – бош мезон»

Ҳар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас қисми ва ҳаётий зарурати бўлган таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Мамлакатимизда Давлат тили ҳисобланган ўзбек тилининг вазифаси улкандир. Тил – миллат вакилларини бирлаштирувчи куч бўлиб, бу бизнинг она тилимизга бўлган муносабатимизга боғлиқ.

Шахснинг тарбияланганлик даражаси ҳам, ривожланганлик даражаси ҳам тилни билиш билан белгиланади. Айни пайтда она тили таълимининг асосий мақсади ўқувчи шахсини фикрлашга, ўзгалар фикрини англашга ва шу фикр маҳсулини оғзаки ва ёзма тарзда саводли баён қила олишга, яъни коммуникатив саводхонликни ривожлантиришга ўргатишдан иборатдир. Зеро, ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантириш масалалари бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб, мазкур масала ўқувчиларнинг умумий дунёқарашини бойитиш, кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.

Бу йил тилимизга давлат тили мақоми берилганига 26 йил (1989) тўлади. Шу муносабат билан таълим муассасаларида тилшунос олимлар, шоирлар, ёзувчилар, ижодкорлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар, илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш ва уларни юқори савияда ўтказиш анъанага айланган.

Read more...

Болалар спорти истиқболлари

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан “Болалар спортини ривожлантиришнинг истиқболлари” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2002 йилда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, юртимизда болалар спортини оммалаштириш, иқтидорли ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий спорт иншоотларини қуриш ва уларни жиҳозлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Спорт мажмуаларининг деярли барчаси юртимизда ишлаб чиқарилган спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланмоқда. Жорий йилда 2004-2015 йилларда фойдаланишга топширилган спорт иншоотлари ва умумтаълим мактабларининг спорт залларини қайта жиҳозлаш бўйича манзилли дастурга киритилган 212 та спорт иншоотлари ва 6892 та умумтаълим мактабларининг спорт заллари 28,3 млрд сўмлик 93 номдаги спорт анжомлари билан жиҳозланади.

Барча спорт мажмуалари замонавий спорт инвентарлари ва малакали мураббийлар билан таъминланаётгани туфайли республикамизда болаларни спортга жалб қилиш қамрови кенгайиб бормоқда. Бугун мамлакатимизда 2,6 миллиондан ортиқ бола спортнинг 30 дан зиёд тури билан мунтазам шуғулланмоқда.

 

Read more...

“МАҲОРАТ МАКТАБЛАРИ”ДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ УЗЛУКСИЗ ОШИРИБ БОРИШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ ЎҚУВ–АМАЛИЙ СЕМИНАРИ ҲАҚИДА

2016 йил 19 февраль куни Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида ўтказилган “Маҳорат мактаблари”да ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини узлуксиз ошириб боришнинг самарали йўллари” мавзусидаги ўқув–амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинарда 213 нафар “Маҳорат мактаблари”  тренерлари ва фан методистлари, 20 нафар Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети профессор-ўқитувчилари, 31 нафар Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва Республика Таълим марказининг барча фан бўлим методистлари иштирок этдилар.

Семинарни Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори  Р.Чориев кириш сўзи билан очди. Сўнгра Республика Таълим маркази директори ўринбосари М. Пардаева “Ўқитувчи касбий компетентлиги таълим-тарбия масаласининг ҳал этувчи асосий омили сифатида” мавзусида маърузада фанлар кесимида ўсиш-пасайиш динамикасини кўрсатиб ўтди. Бундан ташқари семинарда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети  проректори К.Гулямов Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Маънавий-маърифий ва илмий ишлар бўйича проректори в.б М.Мусаева ва Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Методика маркази бошлиғи Й.Шорустамовлар ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Сўнгра фанлар кесимида шўъба йиғилишлари бўлиб ўтди ва унда фанлар бўйича “Маҳорат мактаблари” фаолияти бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

 

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 февраль – 1 март кунлари А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институтида тизимдаги маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлар учун Республика ўқув-семинари ўтказилмоқда.

Тадбирда ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари ҳамда барча туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси мудирлари иштирок этишмоқда.

Мазкур ўқув-семинари Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

 Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев таълим муассасаларида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Семинарда ўқувчи-ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, “оммавий маданият”нинг олдини олиш ва ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Шунингдек, ўқув-семинарда “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари”нинг мультимедиали тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўқув-семинар иштирокчилари томонидан таълим муассасаларида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Манбаа: www.uzedu.uz

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194