“Ёш педагог деманг бизни, билимларга кўмамиз сизни”

“Ёш педагог деманг бизни, билимларга кўмамиз сизни”

шиори остида ёш мутахассислар учун семинар ўтказилди

      2017 йил 6 февраль куни Юнусобод туман тасарруфидаги 70 мактабда шаҳар ёш мутахассислари учун “Ёш педагог деманг бизни, билимларга кўмамиз сизни” шиори остида ўқув семинари ўтказилди. Тадбирга ТШХТББ методистлари Д.З.Тошмухамедова, Н.Б. Икромова ва   Жасур Эшқувватовлар ташриф буюрдилар.
Семинар қуйидаги мавзулар асосида ўтказилди:
1.“Дарс-муқаддас” тавсияси асосида кундалик режа ёзиш ва дарс тахлил қилиш. 70-мактаб ЎТИБДЎ В.Ишходжаева
2. Синф журналларини тўғри юритиш бўйича тавсиялар.70-мактаб ЎТИБДЎ В.Ишходжаева
3.“Камтазия” дастури асосида видеодарс яратиш.220-мактаб информатика ўқитувчиси Собирова Назокат, 327-мактаб информатика ўқитувчиси Абдуллаева Гулноза
     4.  Муаммоли вазият (психологик тренинг). 250-мактаб ижодкор ва ёш ўқитувчилари ва 63-мактаб психологи Дилноза Сидиқова
5.“Юксак маънавият-енгилмас куч” китоби асосида ақлий хужум” усулини қўллаш. Методист С.К.Муслимова
6. Ёш ўқитувчилар эхтиёжини аниқлаш бўйича анкета сўровномасини ўтказиш. 63-мактаб психологи Дилноза Сидиқова
7.“Как остановить насилие в школе”тренинг.Заместитель директора по учебно-воспитательной работе школы № 51 С.М. Караева
8. Рекомендация по  подготовке к уроку по “Дарс-мукаддас” и по заполнению журналов. Заместитель директора по учебно-воспитательной работе школы № 43 Г.С.Рахмонкулова
9.“Использование информационно-коммуникативной технологии на уроках”. Методист точных предметов ЮРОООМДУНО Г.Фозилова
Психологический тренинг:  Психолог школы №260 Майорова Людмила Сергеевна

Семинар якунида ТШХТББ методисти Д.З.Тошмухамедова сўзга чиқиб, “ Ёш мутахассислар” мактаби Юнусобод туманида намунали йўлга қўйилганлиги, бошқа туманларда ҳам шундай тадбирлар ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Чунки олийгохни битириб келган ёш мутахассис кўп муаммоларга, қийинчиликка дуч келади. Уларга тўғри йўл кўрсатиш, методик ёрдам кўрсатиш биз устозларнинг асосий вазифаси ҳисобланади, деб таъкидлади.  
Семинарни ўтказишдан мақсад: 
1. Ёш мутахассисларни таълимдаги янгиликлар билан таништириш.
2. Ёш мутахассисларнинг дарс сифатини юқори даражага кўтариш.
3. Дарсларда АКТлардан фойдаланишни ўргатиш.
4.Умумтаълим мактаблардаги  асосий хужжатларни юритилишини назоратга олиш.
5. Дарсларда И.А.Каримов асарларидан фойдаланиш.
         Семинарни ЮТХТМФМТТЭБ методисти, туман ёш мутахассисларининг “Ниҳол”гурухи раҳбари Сурайё Комиловна Муслимова барча меҳмонларга омад тилаб, ўқитувчиларни қизиқтирган саволлар билан бемалол ЮТХТМФМТТЭБга мурожаат қилишлари мумкинлигини айтиб, тадбирни якунлади.
Семинар якунида ўқитувчилар фикр-мулохазаларини Анкета-сўровномалари орқали билдирдилар.
Семинар жараёни Тошкент каналининг “Пойтахт” информацион дастурида намойиш этилди.
 

 

Фан олимпиадасининг 2-туман босқичи ҳақида маълумот 2016-2017 ўқув йили

          Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадасининг 2-босқичини ўтказиш

ҳақидаги ЮТХТМФМТТЭБнинг 2016 йил 20 декабрдаги 360-сонли буйруғи, Юнусобод тумани ХТМФМТТЭБнинг 2016 йил

26 декабрдаги 353-сонли буйруғи асосида туман  тасарруфидаги 274-умумтаълим мактабида 9 ва 10 январь кунлари  ўқувчилар

ўртасида фан олимпиадасининг 2-туман босқичи ўтказилди.

         Олимпиада Низом талаблари, ҳамда ТШХТББ томонидан тақдим этилган ягона жадвал асосида 17 та фандан ўтказилди.

Олимпиадада 548 нафар ўқувчи иштирок этди. Олимпиада жараёнини назорат қилиш учун ТШХТББ мониторинг назоратчиси

Ш. Юсупова  ташриф буюрди. Олимпиада натижаларига кўра энг иқтидорли 50 нафар ўқувчилар 3-босқичда иштирок этиш хуқуқини

қўлга киритдилар.

 Олипиаданинг  ўтказилиш жараёни “ Маърифат” газетасининг 2017 йил 11 январдаги сонида чоп этилди.

      Юнусобод туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими барча фан методистлари

2016-2017 ўқув йилининг 1-ярим йиллиги бўйича барча фанлардан ҳисобот презентация жадвал асосида 23 январдан 6 февралгача

ўтказилди.

Ҳисоботни барча фан методбирлашма раислари  тайёрладилар.

Фанлардан  ўқув йилининг 1-ярим йиллигида йўл қўйилган камчиликлар, муаммолар, ўқувчилар билимида пайдо бўлган бўшлиқлар,

2-ярим йилликда уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ҳақида ҳисобот қилдилар.

 

Юнусободда Халк кабулхонаси очилди

            

                   2017 йил «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон килингани муносабати билан хамда ахолининг Узбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал кабулхонаси иши тугрисидаги куплаб ижобий фикрларини эътиборга олиб, барча даражадаги давлат органлари фаолиятида «Халк давлат идораларига эмас, давлат идоралари халкимизга хизмат килиши керак» деган тамойилни амалда карор топтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жихатидан янги тизимини жорий этиш максадида Узбекистон Президенти девони ишлар бошкармасининг Фукаролар кабулхонаси негизида Узбекистон Президентининг Халк кабулхонаси ва Узбекистон Республикаси Президентининг виртуал кабулхонаси ташкил этиш кузда тутилган. Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва  Тошкент шахрида, шунингдек хар бир туман ва шахарда (туманга буйсунувчи шахарлардан ташкари) эса Узбекистон Президентининг Халк кабулхоналари фаолият курсатади.

Куйидагилар Халк кабулхоналари ва Виртуал кабулхонанинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

    • ахоли билан тугридан-тугри мулокотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг хукук ва эркинликлари хамда конуний манфаатларини тулаконли химоя килишга каратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (бундан буён — мурожаатлар) билан ишлашнинг сифат жихатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш;
    • фукароларнинг Узбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлисга, Узбекистон Республикаси Президенти девонига, Хукуматга, давлат бошкаруви органларига, суд, хукукни мухофаза килувчи ва назорат органларига, махаллий давлат хокимияти органларига, бошка давлат ташкилотларига (бундан буён — давлат органлари) ва хужалик бошкаруви органларига мурожаат килишга оид конституциявий хукукларининг сузсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш;
    • Халк кабулхоналарига ва Виртуал кабулхонага келиб тушган мурожаатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тугрисида”ги Узбекистон Республикаси Конунига катъий амал килган холда, тулик, холис ва уз вактида куриб чикилишини ташкил этиш;
    • Халк кабулхоналарига ва Виртуал кабулхонага келиб тушган хамда тегишлилиги буйича давлат органлари ва хужалик 
    • бошкаруви органларига юборилган мурожаатлар куриб чикилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
    • жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг кабулларини давлат органлари ва хужалик бошкаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида, шу жумладан видеоконференцалока оркали утказиш;Халк кабулхоналарига ва Виртуал кабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг кайд этилиши, умумлаштирилиши, тизимлаштирилиши ва куриб чики
      лиши устидан назорат килиниши буйича ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш ва юритиш йули билан мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш.
         

   

      

              



           

“Она тилим- она халқим ғурури”

     2016  йилнинг 20 октябрь куни 12-сонли мактабда   Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 27 йиллигига атаб  “Она тилим- она халқим ғурури” мавзусида тадбир ўтказилиб, унда тумандаги 90 нафар бошланғич синф ўқувчилари ва ўқитувчилари  иштирок этдилар.  Бошланғич синф  ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар куй ва қўшиқлар, шеърлар ва саҳна кўринишлари билан фаол иштирок этдилар. Мактаб залини тил байрамига оид ишланган деворий газеталар безади. Ўқувчиларнинг ёзма нутқлари қай даражада ривожланганлигини аниқлаш мақсадида алохида синфларда “Обод юртим” мавзусида диктант ўтказилди. Ишчи гуруҳ томонидан 5, 12, 21, 98, 80, 117- мактабларнинг  ўқувчилари “ энг иқтидорлилари”  деб баҳоландилар .

Sog’lom ovqatlanishni tashkil etishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlar

Yunusobod tuman xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish bo’limi.

 O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2016 yil 2 maydagi “Umumiy o’rta va o’rta maxsus kasb-hunar ta’lim muassasalarida sog’lom ovqatlanishni tashkil etishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to’g’risida”gi 132-sonli qarori ijrosini ta’minlash hamda iuman tasarrufidagi quyidagi maktablarda sog’lom ovqatlanish shart-sharoitini yaxshilash maqsadida yuridik shaxs maqomiga ega bo’lgan korxonalar o’rtasida maktab oshxonalariga xizmat ko’rsatish bo’yicha tender tanlovlari 2016 yil 14 iyul soat 10:00 da Yunusobod tuman 13-mavze, Yunusobod tuman XTMFMTTEBda o’tkazilishini ma’lum qiladi.

Tanlov komissiyasiga muhrlangan konvertda (agar muhr mavjud bo’lsa) quyidagi hujjatlarni taqdim etish tavsiya etiladi.

Read more...

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194