YIL O'QITUVCHISI“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” 2017 йил

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” 2017 йил

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танловига барча фанлар бўйича олий маълумотли ўқитувчилар тўлиқ қамраб олинади.
                                                                Танловни ўтказиш босқичлари
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танлови қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1- босқич - туман (шаҳар) миқѐсида февраль-март
2-босқич - Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят босқичи миқѐсида - апрель
3-босқич- Республика миқѐсида май.
             Танлов Халқ таълими вазирининг 2017 йил 26 январдаги “Халқ таълими тизимида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика танловини ўтказиш тўғрисида”ги 31-сонли буйруғининг 4-иловасида тасдиқланган фанлар асосида ўтказилади.
Танловнинг туман, (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят босқичлари қуйидаги тартибда ўтказилади
1-босқич. Туман (шаҳар) ларда танлов барча мактаб ўқитувчиларининг юқорида кўрсатилган жадвалдаги фанлар бўйича февраль-март ойида, вилоят босқичи апрель ойида ташкил этилади.
         Туман (шаҳар) ва вилоят босқичида ҳакамлар ҳайъати таркиби ҳар бир фандан илғор ўқитувчилар, методистлар ва ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг фан мутахассислари ва олий ўқув юрти, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейининг ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати комиссияси таркиби тузилади ҳамда ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади.
           Биринчи шартда тест синовлари онлайн тарзда ўтказилади. Тест синовларини ўтказиш учун ҳар бир туман (шаҳар)ХТМФМТТЭ бўлимлари иштирокчилар сонидан ва буйруқ билан белгиланган муддатдан келиб чиққан ҳолда интернет тармоғига уланган (интернет тезлигини ошириш чоралари кўрилиши шарт) компьютер синфларини ташкил этишлари лозим, бунда туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБга берилган 20 та ва инглиз тили кабинетлари учун берилган ноутбуклар ва мактабларнинг информатика хоналаридан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Тест синовлари бошлангунга қадар xt.uzedu.uz электрон базасига педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш талаб этилади. Тест синовлари жараѐнида ушбу базага киритилган ўқитувчилар топшириш имкониятига эга бўладилар. Тест натижалари бўйича ўқитувчилар (мактаб, туман, шаҳар, ҳудудий бошқармалар)нинг рейтинги чиқарилишини инобатга олиб, олий маълумотли ўқитувчиларни тўлиқ иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқ. Туман (шаҳар) босқичида белгиланган фанлар бўйича тест синовларини якунлаган куни Республика ташкилий қўмитаси томонидан иккинчи шартда иштирок этадиган иштирокчилар рўйхати тақдим этилади.
           Мазкур шартда ўқитувчиларга иштирокчилардан мутахассислик фани йўналиши бўйича 50 (эллик) тадан тест топшириқлари берилади. Тест саволларининг ҳар бири 1 (бир) балл билан баҳоланади. Жами 50 (эллик) баллни ташкил этади. Тест аппеляция қилинмайди.Тест синови барча ҳудудларда Республика ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланган жадвал асосида электрон (онлайн) тарзда ўтказилади. Тестлар Қорақалпоқ тили ва адабиѐти, рус тили ва адабиѐти (ўзбек ва бошқа тилларда ўқитиладиган гуруҳларда), рус тили ва адабиѐти (рус), немис тили, француз тили, тарих, миллий  истиқлол ғояси фанларидан тест топшириш жараѐни учун 75 (етмиш беш) минут, физика, математика, кимѐ, информатика фанларига 90 (тўқсон) минут вақт берилади.

1-шартда иштирокчилардан 40 (қирқ) баллдан кам балл тўплаган иштирокчи кейинги шартга ўтказилмайди.
2-шарт: Иштирокчиларга мутахассислиги ва методикадан умумий 5 та савол берилади. Ҳар бир савол 5 (беш) балл билан баҳоланади, умумий 25 (йигирма беш) балл. Шундан биринчи ва иккинчи шартлар йиғиндиси 60 (олтмиш) баллдан кам балл тўплаган иштирокчи кейинги шартга ўтказилмайди.

            Иккинчи шарт қуйидаги тартиб асосида ўтказилади:
Ўқитувчилар танлов бошлангандан сўнг аудиториядан чиқиши, бир-бирлари билан гаплашиши, жавобларни бир-бирига кўрсатиши, китоблардан фойдаланиши, бошқаларга кўмаклашиши тақиқланади.
           Икинчи шарт бўйича топшириқлар кўп вариантлилик асосида тайѐрланади ва халқ таълими вазирлигининг веб сайтига 2- шарт бўйича намунавий саволлар ѐзма иш бўлиб ўтадиган кундан камида 10 (ўн) кун олдин жойлаштирилади.
           Ёзма иш бўлиб ўтадиган куни ѐзма ишдан бир соат олдин туман(шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимлари мудирларига электрон тармоққа жойлаштирилган ѐзма иш топшириқларини (компьютерда генерация қилинган) юклаб олиш учун пароль юборилади, улар паролни киритиб топшириқ вариантини юклаб олади ва конвертга солиб муҳрлайди.
           Муҳрланган тошириқлар аудитория раҳбарлари ва ҳакамлар ҳайъати иштирокида очилиб, экспертизадан ўтказилади, ҳакамлар ҳайъати томонидан далолатнома тузилади ва имзоланади. Ҳакамлар ҳайъатининг ўзлари билан олиб келган топшириқларни киритиш тақиқланади.
          Ёзма иш ўтадиган хонада иштирокчилар гувоҳлигида ѐзма ишни бошлаш ва тугатиш вақти доскага ѐзиб қўйилади.
Белгиланган вақт тугаганидан сўнг иштирокчиларнинг ишлари аудитория раҳбари томонидан йиғиб олинади. Аудитория раҳбари хонадан чиқмаган ҳолда ѐзма ишларнинг титуль варағига ва ҳар бир саҳифасига шифр белгисини қўяди. Сўнгра уни текшириш учун титуль варағи олинган ҳолда ҳакамлар ҳайъати раисига топширади. Шундан сўнг иштирокчиларга ѐзма иш натижасини эълон қилиш муддати айтилиб, уларга жавоб берилади. Аудиторияга таклиф этилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари шу аудиторияда ишларни текширади.
Ёзма топшириқлар ҳар бир ҳакамлар ҳайъати аъзоси томонидан алоҳида текширилади, ҳар бир топшириқ учун қўйилган баллар жадвалга туширилади ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари фикрлари асосида умумий тақриз ѐзилади ҳамда имзоланади.
         Ҳакамлар ҳайъати раиси якуний баҳони ўртача арифметик қиймат сифатида аниқлайди, қайдномага кўчириб қўяди ҳамда шу куннинг ўзида ѐзма топшириқ натижаларини эълон қилади ва эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

                                                                                   Республика босқичини баҳолаш мезони
1-шарт: Мазкур шартда ўқитувчиларга иштирокчилардан мутахассислик фани йўналиши бўйича 50 (эллик) тадан тест топшириқлари берилади. Тест саволларининг ҳар бири 0,5 (ярим) балл билан баҳоланади. Жами 25 (йигирма беш) баллни ташкил этади. Тестлар Қорақалпоқ тили ва адабиѐти, рус тили ва адабиѐти (ўзбек ва бошқа тилларда ўқитиладиган гуруҳларда), рус тили ва адабиѐти (рус), немис тили, француз тили, тарих, миллий истиқлол ғояси фанларидан тест топшириш жараѐни учун 75 (етмиш беш) минут, физика, математика, кимѐ, информатика фанларига 90 (тўқсон) минут вақт берилади.
         Тест синови Республика ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланган жадвал асосида электрон тарзда ўтказилади.
1-шартда иштирокчилардан 20 (йигирма) баллдан юқори балл тўплаган иштирокчи кейинги шартга ўтказилади.
2-шарт: Иштирокчиларга мутахассислиги ва методикадан умумий 5 та савол берилади. Ҳар бир савол 5 (беш) балл билан баҳоланади, умумий 25 балл. Шундан биринчи ва иккинчи шартлар йиғиндиси 40 (қирқ) баллдан юқори бўлса, иштирокчи кейинги 3-шартга қўйилади.
3-шарт: Иштирокчилар мазкур шартда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарс ишланмаси ва унинг тақдимотини (презентация) тайѐрлайдилар. Ушбу шарт 25 (йигирма беш) балл билан баҳоланади. Дарс ишланмасини ѐзишга 2 (икки) соат вақт ажратилади.                                                                                                                                                              4-шарт: Иштирокчилар томонидан ўтиладиган дарс машғулотлари мавзулари рўйхати халқ таълими вазирлигининг вебсайтида 3- шарт ўтадиган кундан камида 20 (йигирма) кун олдин жойлаштирилади ва бу мавзуларга республика босқичига йўлланма олган иштирокчилар тайѐргарлик (дарс ишланмаси, тақдимоти ва бошқа методик маҳсулотларни ишлаб чиқиши) кўриб бориши мумкин.

         Дарс машғулоти ўтиладиган, яъни 3- шарт бўладиган кун ушбу мавзулардан биттаси қуръа ташлаш йўли билан танланади ва нотаниш синфда дарс ўтилади. Дарсга тайѐргарлик кўриш учун 10 (ўн) минут вақт берилади ва тайѐргарлик кўриш жараѐнида иштирокчи ўзи олдиндан ишлаб чиққан дарс ишланмаси, тақдимоти ва бошқа методик маҳсулотларидан фойдаланиши мумкин.
Дарс жараѐни вилоят босқичининг 3- шарти учун белгиланган мезонлар асосида 25 балл билан баҳоланади:
         Республика босқичида 4 (тўрт)та шарт бўйича 76 (етмиш олти) баллдан юқори кўрсаткичга эга бўлган иштирокчилардан бир нафари 1-ўрин, бир нафари иккинчи, бир нафари учинчи ўринни эгаллаб, ғолиб бўладилар.

1-босқич 

   

         

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194