YANGILIKLAR«Махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан коррекцион ишларни олиб бориш» мавзусидаги семинар

«Махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан коррекцион ишларни олиб бориш» мавзусидаги семинар

            Юнусобод тумани 560-махсус МТМда семинар иштирокчиларини кутиб олиш ва рўйҳатдан ўтказиш.

          Махсус мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ҳамда жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан коррекцион ишларни олиб бориш

        ТАҚДИМОТ

                             Фарзандлар саломатлиги ота-она учун
                             ҳамма нарсадан улуғ ва қимматлидир.
                            Зеро шундай экан, болажонларга эътиборли бўлиб,
                            улардаги ўзгаришларни мутахассислар кўмагида кўриб,
                            таҳлил қилиш келажакда ўз натижасини беришига ишонамиз.
 
 

          Маълумки, мактабгача  таълим  муассасаларининг моддий – техника  базасини мустаҳкамлаш, тубдан  таъмирлаш, зарур техник жиҳозлар, ўқув-услубий воситалар билан  таъминлаш  масалалари доимий эътибордадир. Айниқса, Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2016 йил 29  декабрдаги 2707-сонли “Мактабгача таълим тизимини янада  такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурини  тасдиқлаш  тўғрисида”ги Қарорини қабул  қилиниши Биз, яъни мактабгача таълим  тизими мутахассисларига катта имкониятларни  амалга  оширишга  туртки бўлди.

         Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим тизимида  мактабгача  таълимнинг ўрни  беқиёс бўлиб, махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолияти Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сонли “Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг  фаолиятини  такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорга ва ушбу қарор асосида тасдиқланган “Давлат махсус мактабгача таълим муассасалари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ташкил этилади. Ушбу низом VIII бўлим 41 банддан иборат бўлиб, улар қуйидагилардир:

-         умумий қоидалар;
-         махсус мактабгача таълим муассасани ташкил этиш тартиби;
-         махсус мактабгача муассасада ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш;
-         махсус мактабгача муассасада даволаш-соғломлаштириш жараёнини ташкил этиш;
-         таълим жараёнининг қатнашчилари;
-         махсус мактабгача муассасани бошқариш;
-         махсус мактабгача муассасанинг мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти;

       якунловчи қоидалардан иборатдир. Айнан шу ҳужжатда муассасанинг мақсад ва вазифалари, типлари, қамраб олинадиган болаларнинг ёши ва нуқсонлари турлари бўйича қамраб олиниши, қамраб олинган нуқсонли болаларнинг ташхисига кўра гуруҳларга тақсимланиш тартиби, яъни миқдори, муассаса томонидан қамраб олинган болаларга таълим-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш жараёнини ташкил этиш, жараён қатнашчилари ҳамда муассасани бошқариш ҳақида тўлиқ маълумотлар белгилаб қўйилган.

           Махсус мактабгача таълим муассасаларига болаларни саралаш жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 9 июлдаги 2121-сонли “Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига ва ушбу қарор асосида тасдиқланган “Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар тўғрисида”ги Низомга мувофиқ туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими қошидаги Тиббий-психологик-педагогик комиссия (ТППК) томонидан белгиланган ҳужжатлар асосида амалга оширилади ва махсус мактабгача таълим муассасасига тасдиқланган хулоса берилади. Махсус мактабгача таълим муассасаси қошида ҳам юқоридги Низом асосида тиббий-психологик-педагогик комиссия тузилади ва хулоса асосида муассасага жўнатилган болани қабул қилиш, ёш, нуқсонининг тури ва индивидуал ривожланиш хусусиятларига кўра гуруҳларга саралаш жараёнини амалга оширади. Низом VI бўлим 28 банддан иборат бўлиб,  улар қуйидагилардир:

-         умумий қоидалар,
-         комиссиянинг мақсад ва вазифалари,
-         комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш,
-         комиссия томонидан ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш,
-         болаларни муассасада бўлиш муддатлари,

-         якунловчи қоидалардан иборатдир. Низомда Давлат махсус мактабгача таълим муассасасига 2-7 ёшдаги қабул қилинувчи болаларнинг тоифалари, комиссиянинг мақсади ва вазифалари, комиссия таркиби, миқдори ва уларнинг ваколатлари, комиссия ҳулосасини олиш учун ота-она томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар, ҳамда болаларнинг нуқсонлари туридан келиб чиқиб махсус муассасада бўлиш муддатлари белгилаб берилган.  

     

 

 

   

 

 

 

 

 

 

 

 

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194