YANGILIKLAR“Йилнинг энг яхши билимдон ўқувчиси” кўрик-танлови

“Йилнинг энг яхши билимдон ўқувчиси” кўрик-танлови

2017 йил 18 март  куни  288 - мактабда ягона жадвал асосида “Йилнинг энг яхши билимдон ўқувчиси” кўрик-танлови ўтказилди.

   Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги  Қонунлари,  Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил  13 октябрдаги “Ўзбекистон  иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарори асосида умумтаълим мактабларининг иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш  улардаги ноёб фазилатларни янада ривожлантириш, фикрлаш даражасини кенгайтириш фанларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини янада орттириш, таълим олишнинг навбатдаги босқичига пухта тайёрлаш “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда  Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг  

“Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши билимдон ўқувчиси” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 104-сонли буйруғининг  ижросини таъминлаш мақсадида  бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди.

 

         Мазкур кўрик-танловда инглиз тили, ўқиш, математика, она тили, рус тили ва ўзбек тили фанларидан ўтказилди. фанлари  бўйича жами 276 нафар ўқувчилар иштирок этдилар. 

         II-босқич туман кўрик-танловида совринли ўринлар 76 ва ундан юқори балл олганлар ўртасида тақсимланди. Олимпиадалар натижалари таҳлилига кўра жами  276 нафар ўқувчи иштирок этди, шулардан 82 нафар ўқувчи  фахрли 1, 2, 3-ўринларни эгалладилар

 

 

265 - мактабда 2017 йил март куни  семинар ўтказилди.70 нафар ТШХТБ ва бошланғич таълим ўқитувчилари иштирок этдилар.

Мавзу:“Бошланғич таълимни такомиллаштиришда методик ва мультимедия воситаларидан фойдаланиш” 

Мақсад: мураккаб фанларда “Электрон дарслик” лар ёрдамида дарсларни ёритиб бериш.

273 - мактабда 2017 йил апрель куни семинарда  58 нафар бошланғич таълим ўқитувчилари қатнашдилар.

Мавзу: “Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлаш”.

Мақсад: бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни аниқлаш  ва улар билан олиб бориладиган ишлар хақида тўлиқ тушунча бериш.

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194