YANGILIKLARМАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 февраль – 1 март кунлари А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институтида тизимдаги маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлар учун Республика ўқув-семинари ўтказилмоқда.

Тадбирда ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари ҳамда барча туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси мудирлари иштирок этишмоқда.

Мазкур ўқув-семинари Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

 Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев таълим муассасаларида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Семинарда ўқувчи-ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, “оммавий маданият”нинг олдини олиш ва ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Шунингдек, ўқув-семинарда “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари”нинг мультимедиали тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўқув-семинар иштирокчилари томонидан таълим муассасаларида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Манбаа: www.uzedu.uz

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194