TA'LIMPEDAGOGLARGAУмумтаълим фанларидан умумий ўрта ва ўрта махсус касб ҳунар таълими Давлат таълим стандартлари

Умумтаълим фанларидан умумий ўрта ва ўрта махсус касб ҳунар таълими Давлат таълим стандартлари

Умумтаълим фанларидан умумий ўрта  ва ўрта махсус касб ҳунар таълими Давлат таълим стандартлари бўйича
ТАҚҚОСЛАМА  ЖАДВАЛ
 
Т.р.
Амалдаги  Давлат таълим стандартдаги ёндашув
Янги Давлат таълим стандартидаги ёндашув
Натижавийлиги
1
 Умумий ўрта таълимнинг амалда фойдаланиб келинаётган Давлат таълим стандартининг мазмуни қуйидагилардан иборат:
-билим, кўникма ва малакалар мажмуи;
-таянч ўқув режа;
-ўқув дастурлари;
-баҳолаш мезони
Шунингдек,  барча фанлар бўйича Давлат таълим стандартларида         
таълимнинг мақсад ва вазифалари;
-таълим мазмунининг мажбурий минимуми;
битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган минимал талаблар белгилаб берилган.
Умумтаълим фанлари бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартининг мазмуни қуйидагилардан иборат:
-ўқув фанининг мақсад ва вазифалари;
-умумтаълим фанларини ўрганишнинг мазмуни;
-таянч ва фанга оид компетенциялар;
-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлигининг зарур ва етарлича даражасини ҳамда таълим муассасаларини битирувчиларига нисбатан қўйиладиган малака талаблари;.
-таянч ўқув режа;
-ўқув дастурлари
 
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида  фанларни ўрганиш босқичлари  қуйидаги тартибда белгилаб берилди:
-умумтаълим  мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари А1 даража;
-умумтаълим фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабларнинг 4-синф битирувчилари (А1+ даража);
-Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари (А2 даража);
-умумтаълим фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари (А2+ даража);
-умумтаълим фанларига ихтисослаштирилмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (В1 даража);
-умумтаълим фанларига ихтисослаштирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (В1+ даража).
Давлат таълим стандартида таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва компетенциялар 9+3 модели асосида  А1, А1+, А2, А2+, В1, В1+ даражалар учун мажбурий минимал таълим мазмуни узвийлиги  таъминланди. Яъни ҳар бир таълим босқичи учун таълим мазмуни узвийлик, узлуксизлик асосида тақсимланди.
     Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида  фанларни чуқурлаштириб ўқитила-диган ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг битирувчилари  учун алоҳида талаблар ишлаб чиқилди.  Бунда  умумтаълим фанларини ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини оширилишига  эришилади.
2
Давлат таълим стандартида  ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг  мажмуи берилган бўлиб,  ўқувчининг ушбу билим, кўникма малакаларни амалиётда қўллай олиш лаёқати инобатга олинмаган.
Давлат таълим стандартида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларни ўқувчининг амалиётда қўллай олиш лаёқатини ривожлантириш мақсадида  фанга оид  компетенциялар билан бирга таянч компетенция-ларнинг элементлари  ҳам  киритилди.
Таянч компетенциялар:
Коммуникатив компетенция;
Ахборот билан ишлаш компетенцияси;
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси;
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси;
Миллий ва умуммаданий компетенция;
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси.
Ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартида ўқув фанлари бўйича белгиланган билим, кўникма ва малакаларнинг  ўқувчилар томонидан амалиётда қўллай олиш лаёқати таъминланади.  Яъни келгусида юқори малакали ва рақобатбардош, компетентли мутахассис кадрларнинг тайёрланишига замин яратилади.
3
Давлат таълим стандартида баъзи фанлардан, масалан ўзбек тили (таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун) фанидан бошланғич 2-4 синфлар учун, меҳнат фанидан       1-4 синфлар учун ДТС талаблари тўпламга киритилмаган.
      Жисмоний тарбия, мусиқа, тасвирий санъат фанларидан (1-4 синфлар) ДТС талаблари Инсон ва жамият фани таркибида қисқа берилган.
Давлат таълим стандартида ўзбек тили (таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун) фанидан бошланғич 2-4 синфлар учун, меҳнат таълими, жисмоний тарбия, мусиқа, тасвирий санъат фанларидан 1-4 синфлар учун ДТС талаблари алоҳида ишлаб чиқилди.
Жисмоний тарбия фанидан ДТСга ўқувчиларда шахмат ўйинини ўрганиш талаблари сингдирилди.
 
Мазкур фанлар бўйича ўқувчиларнинг билим, кўникма, малака ва компетенцияларининг бошланғич даражасини шакллантирилишига эришилади.
4
Давлат таълим стандартида фанларни ўқитишнинг кучайтирилган даражаси инобатга олинмаган.
Давлат таълим стандартида барча фанлар кесимида фанларни ўқитишнинг кучайтирилган даражаси учун талаблар алоҳида ишлаб чиқилди.
Умумтаълим фанлари  кесимида иқтидорли, интеллекти юқори бўлган  ўқувчи шахсининг шаклланишига эришилади.
 
5
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун амалдаги ДТСда ўзбек тили (давлат тили) фанидан ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар фақат “Давлат тилида иш юритиш” фани таркибида берилиб, ушбу талаблар она тили фанининг мазмунидан келиб чиқиб белгиланган.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун ўзбек тили (давлат тили) фанидан ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар алоҳида ишлаб чиқилди.
Бунда ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантириш имконияти кенгайтирилди.
 6    
Ўқув режадаги “Информа-тика ва ҳисоблаш техникаси асослари” фани 5,6,7-синфларда 0,5 соат ҳажмида мактаб компонентлари  ҳисобидан ўқитилиши белгиланган.
Ўқув режага ўзгаришлар киритилди. “Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари” фани “Информатика ва ахборот технологиялари” деб ўзгарти-рилди. Ушбу фан учун  соатлар давлат компонентидан ажратилди.
Ушбу фанга соатлар давлат компонентидан ажратилиши белгилаб қўйилди.
7
Давлат таълим стандартида “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фани бўйича талаблар киритилмаган.
Давлат таълим стандартида “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фани бўйича талаблар янгидан киритилди.
Ўқувчиларда  Ватанга муҳаббат, садоқат, миллий ғурур, умуминсоний ва миллий қадриятларга бўлган туйғуларининг шаклланишига эришилади.
8
Давлат таълим стандартида 1-4- синфларда математика фанини ўқитиш мазмунига дастурлаш-нинг дастлабки тушунчалари сингдирилмаган.
Давлат таълим стандартида 1-4- синфларда математика фанини ўқитиш мазмунига дастурлашнинг дастлабки тушунчалари сингдирилди.
Замон талабларидан келиб чиқиб ўқувчиларда математика фанининг дастлабки тушунчалари шакллантирилади.
9
Меҳнат таълими” фани кўп тармоқли йўналишларга асосланмаган эди.
Меҳнат таълими” фани ўқув режада “Технология” фани деб ўзгартирилди ҳамда бугунги кун талабларидан келиб чиқиб кўп тармоқли йўналишларга асосланган ҳолда кенгайтириб берилди.
Ўқувчиларни касб-ҳунарга бўлган қизиқишини ортишига, келгусидаги фаолиятида касб-ҳунар танлаш имконияти шаклланади.

 

 

 

 

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194