TA'LIMDARS ISHLANMALARBOSHLANG'ICH FANLARБошланғич таълим йўналиши бўйича методик тадбирлар:

Бошланғич таълим йўналиши бўйича методик тадбирлар:

 ХИСОБОТ

    2017  йилнинг 20 октябрь куни 12-сонли мактабда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 27 йиллигига атаб  “Она тилим- она халқим ғурури” мавзусида тадбир ўтказилиб, унда тумандаги 90 нафар бошланғич синф ўқувчилари ва ўқитувчилари  иштирок этдилар.  Бошланғич синф  ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар куй ва қўшиқлар, шеърлар ва саҳна кўринишлари билан фаол иштирок этдилар. Мактаб залини тил байрамига оид ишланган деворий газеталар безади. Ўқувчиларнинг ёзма нутқлари қай даражада ривожланганлигини аниқлаш мақсадида алохида синфларда “Обод юртим” мавзусида диктант ўтказилди. Ишчи гуруҳ томонидан 5, 12, 21, 98, 80, 117- мактабларнинг  ўқувчилари энг иқтидорли ва зукко деб баҳоландилар .

 

       14 январь   куни  240 - сонли умумтаълим мактабида Ватан ҳимоячилари кунига атаб ”Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.  Унда мактабларнинг энг иқтидорли ва бошланғич синф ўқувчилари  иштирок этиб, ўз маҳоратларини бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари ва  мусиқа , куй-қўшиқлар орқали намойиш этдилар. Бундай тадбирни ташкил этишдан мақсад-халқимизнинг бой меросини ўрганиш, илму- фан, маданият ва маънавиятимиз ривожига беқиёс ҳиссаларини қўшган улуғ алломаларимиз ҳаёти ва ижоди, улар томонидан яратилган ижод намуналарини ўрганиш ва уларга мос келажак- авлодни тарбиялашдан иборат. Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра  5, 80, 86, 21, 302- мактабларнинг ишлари намунали деб топилди.

     18 март  куни  288 - мактабда ягона жадвал асосида “Йилнинг энг яхши билимдон ўқувчиси-2017 ” кўрик-танлови ўтказилди.

   Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги  Қонунлари,  Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил  13 октябрдаги “Ўзбекистон  иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарори асосида умумтаълим мактабларининг иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш  улардаги ноёб фазилатларни янада ривожлантириш, фикрлаш даражасини кенгайтириш фанларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини янада орттириш, таълим олишнинг навбатдаги босқичига пухта тайёрлаш “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда  Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг  “Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши билимдон ўқувчиси” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 104-сонли буйруғининг  ижросини таъминлаш мақсадида  бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди.

         Мазкур кўрик-танловда инглиз тили, ўқиш, математика, она тили, рус тили ва ўзбек тили фанларидан ўтказилди. Туман тасарруфидаги мактаблардан жами 286 нафар ўқувчилар иштирок этдилар. 

         II-босқич туман кўрик-танловида совринли ўринлар 80 ва ундан юқори балл олганлар ўртасида тақсимланди. Олимпиадалар натижалари таҳлилига кўра жами  286 нафар ўқувчи иштирок этди, шулардан  82 нафар ўқувчи  фахрли 1, 2, 3-ўринларни эгалладилар.

       2017 йилнинг 8-14 апрель кунлари тумандаги барча мактабларни қамраган ҳолда бошланғич синф ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида “Соғлом фарзанд- юрт келажаги” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди. Спорт мусобақаларни ўтказишдан мақсад болаларни жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишга, чиниқишга, умумий иш қобилиятини ўсишига ёрдам бериш, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, ўқувчиларни баркамол шахс этиб тарбиялаш, уларда масъулият, содиқлик, адолатлилик, тартиблилик каби юксак маънавий сифатларни шакллантиришдан иборат эди. Мусобақалар аввал 5, 86, 272, 273, 274, 302 -  сонли мактабларда гуруҳларга бўлинган ҳолда, финал босқичи 288 - сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда мактаблардан  жами 320 нафар ўқувчилар ва 75 нафар бошланғич синф ўқитувчилари, шунингдек 28 нафар  жисмоний тарбия ўқитувчилари хакамликда  иштирок этдилар. 5та шартдан иборат мусобақаларда финал босқичига 220,  274,  288, 302  - мактаб жамоалари ғолибликни қўлга киритдилар.

 

      2016 йил 23 окябрь куни 273-мактабда 48 нафар бошланғич таълим ўқитувчилари иштирокида ёш мутахассисларга методик ёрдам кўрсатиш мақсадида “Дарс муқаддас” тавсияси асосида дарсларни ташкил этиш ва дарсларни тўғри таҳлил этиш “ мавзусида ўқув амалий семинар ўтказилди.Семинарда ёш мутахассис педагогларнинг эҳтиёжлари ва фаолияти жараёнида учрайдиган камчиликлари анкета сўровномалари асосида аниқланди ва йил давомида ўрганилган асосида тавсиялар ва семинарлар ташкил этиш режалаштирилди.

       2016 йил 23 ноябрь куни  105 - мактабда  70 нафар бошланғич таълим ўқитувчилари иштирокида “Ахборот технологияларидан фойдаланиш - замон талаби” мавзусида ўтказилган семинарда асосан  бошланғич синф ўқитувчиларга 1-3-синфлар учун яратилган методик қўлланма ва мультимедия иловаларидан дарсларни самарали ташкил этишда  унумли фойдаланишни ўргатиш масалалари ёритилди. Унда   иш тажрибаси республика миқёсида оммалашган 96-мактаб бошланғич таълим ўқитувчиси Сайдалиева Гулсара томонидан тренинг машғулот ўтказилди.

       2016 йил 21 декабрь куни  150 - мактабда  70 нафар бошланғич таълим ўқитувчилари иштирокида “Бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки ва ёзма нутқларини ривожлантириш усуллари” мавзусида ўтказилган семинарда асосан  бошланғич синф ўқувчиларини ёш авлодни хаётга тайёрлаш, ўқувчиларда компентенцияларни шакллантириш,оғзаки сўзлашиш маданиятини ва чиройли ёзувни ҳосил қилиш кўникмаларини ривожлантириш ишларига эътибор қаратилди.

    2017 йил 2 февраль куни 250-мактабда 37 нафар бошланғич таълим ўқитувчилари иштирокида “Бошланғич таълимни такомиллаштиришда методик ва мультимедия воситаларидан фойдаланиш”  мавзусида электрон дарслик лар , мультимедия  иловалари ёрдамида дарсларни ташкил этишнинг смарали жиҳатлари кенг ёритилди. Унда иш тажрибаси туман ва шаҳар миқёсида оммалашган  ўқитувчи Эргашева Зебонинг “ Бошланғич синф дарсларини ташкил этишда анимацион дарсларнинг ўрни” мавзусидаги ўқув амалй машғулоти орқали турли фанларда ва мавзуларни ўзлаштиришда анимацион слайдлар яратиш ва уларни қўллаш усуллари ўргатилди.

    2017 йил 14 март куни 63- сонли мактабда “ Китоб-билим жилоси, ақл-идрок зиёси” мавзусида болалар ёзувчилари ва шоирлари иштирокида тадбир ташкил этилди . Тадбирда  болалар  шоирлари  ва ёзувчиларидан  Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон , Кавсар Турдиева, санъат арбоблари Умида Абдуазимова  , журналист Муаззам Иброҳимова , “ Гулхан” журнали таҳририяти мухарририлари ва   туман тасарруфидаги  мактабларнинг 49  нафар бошланғич таълим ўқитувчилари иштирок этишди. Шунингдек мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар ва психологи томонидан китобни севиш , ўқувчиларнинг  китобхонлик маданиятини ривожлантиришга оид тренинг машғулотлар ва дарслар ташкил этилди

      2017 йил 10 май куни 265-мактабда  “ Махорат дарсларини ташкил этишнинг самарали жиҳатлари “ мавзусида семинар ўтказилди. 62 нафар бошланғич таълим ўқитувчилари иштирок этдилар. Унда махорат мактаби тренер ўқитувчиси,  Халқ таълими аълочиси Усмонова Дилдоранинг “ Дарсларни  инновацион технологиялар асосида самарали ташкил этиш” мавзусидаги тренинг машғулоти ва дарслари кузатиб таҳлил этилди.

      Юнусобод тумани  кенгаш қарорининг 2016 йил 30. 07даги 4/3-қарорига асосан Юнусобод тумани 250-мактаб бошланғич таълим ўқитувчиси  Эргашева Зебонинг ” Бошланғич таълим дарсларини илғор педагогик  ва ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиб самарали ташкил этиш “ мавзусидаги иш тажрибаси оммалаштирилди.

 “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2017” кўрик-танлови ўтказилди.

2017 йил  22- 31март   кунлари  ТШХТББ нинг  2017 йил 8 февралдаги 36- сонли  хати асосида 2017 йил 15 февралдаги  “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги ЮТХТМФМТТЭБ нинг 37-сонли буйруғи чиқарилди ва бошланғич таълим фанидан кўрик-танловнинг 1-шарти   ЮТХТМФМТТЭБнинг мониторинг бўлимида махсус режа-жадвал асосида ўтказилди. Тест синовлари  ОНЛАЙН тарзида олиб борилди.

Туман таълим муассасаларидан 540  нафар ўқитувчилар базаси яратилган бўлиб,  рўйхатга олинган ўқитувчилардан 489 нафари тест синовларидан ўтди. Кўрик-танловнинг 2 турига 40 балдан юқори тўплаган 54 нафар ўқитувчи ўтди.

  2-шарти,  яъни 5та саволга ёзма жавоб ёзиш  бўйича 54  нафар  ўқитувчидан 60 балдан юқори олган 21  нафари 3-шартга ўтди.

      3-шартда  272-мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчиси  Ю. И. Шамсиева биринчи ўринни эгаллаб шаҳар босқичиги йўлланма олди. Кўрик-танловнинг шаҳар босқичи 2017 йил 27-28 апрель кунлари Мирзо Улуғбек туманидаги 142-мактабда бўлиб ўтди.  Унда Юлдуз Искандаровна 91балл билан  фахрли 2-ўринни   эгаллади.         

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194