ARMAxborot resurs markazi

Axborot resurs markazi

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб, ”Она юртим Ўзбекистон !” мавзусида китоблар кўргазмаси, 1 октябрь “Устоз ва мураббийлар” кунига бағишлаб, ”Таъзим сизга устозлар !” мавзусида адабий кеча , 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат тили қабул қилинган кунга бағишлаб, “Она тилим- муқаддас, буюк !” мавзусида давра суҳбати, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасдиқланганлигига 24 йил тўлиши муносабати билан ”Байроғи баланд юртим!”мавзусида бошланғич синф ўқувчилари билан эрталик , 5 декабрь куни 8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан “Конституция-бахтимиз, иқболимиз” мавзусида китоблар кўргазмаси ва “Конституция-миллий ифтихор туйғуси” мавзусида “Собиробод ” маҳалла фаоллари Абдуллаева Д, САМП институти доценти Деворова М иштирокида  259-260-265-313-327 –мактаб ҳамкорлигида учрашув ўтказилди.

      

2015 йил 10-11 ноябрь куни Ахборот-ресурс марказлари ходимлари ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида,”Энг яхши ахборот-ресурс маркази мутахассиси” кўрик-танловининг туман босқичида 1-ўринни Хайитова Дилором эгаллади ва шаҳар босқичида ҳам 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олиб, Республика танловида 3-ўрин  соҳиби бўлди.

   

17 декабрь куни  тумандаги мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчилари учун “ Бошланғич таълим”  журнали муҳаррир ўринбосари Комилова Гулмира ва ходимлари Восиқова Шаҳноза Мирзақобилова Мадина, Рўзиқулов Дилшод  билан учрашув ўтказилди.

  

2016 йил Ахборот-ресурс марказида ”Соғлом она ва бола йили” муносабати билан кўргазма ташкил этилиб, ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди

   

14 январ «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан “Мард ва фидойи ўғлонлар” мавзусида ёш китобхонлар билан суҳбат ўтказилди ва “Ўзбекистон Қуролли кучлар” музейига саёҳат уюштирилди

 

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан Ахборот-ресурс марказида кўргазма ташкил этилиб, Республика болалар кутубхонасига саёҳат уюштирилди

   

1 март Зулфияхоним таваллудининг 101 йиллиги муносабати билан “Ҳаёт варақалари” номли кўргазма олдида суҳбат ва шоира Ойшабегим Усмонхўжа қизи билан учрашув ўтказилди

  

Ўқувчи-ёшларни китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Ахборот-ресурс марказида тумандаги барча мактаб ўқувчилари иштирокида “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик-танлови ўтказилди

    

Танловда тумандаги барча мактаб китобхон ўқувчилари иштирок этишди ва  4 та шарт бўйича ўзаро билимларини синашишди.

    

“Энг яхши китобхон ўқувчи”танловида 235-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ғуломжонова Сабина 3-ўринни 272-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Рихсибоева Шаҳноза 2-ўринни , 265-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Нуриддинов Зиёмиддин 1-ўринни  эгаллади.

       

“Энг яхши китобхон ўқувчи ” танловининг шаҳар босқичида иштирок этиш учун 265-мактабнинг 8-синф ўқувчиси  Нуриддинов Зиёмиддин Шахобиддин ўғли тавсия этилди.

2 апрел “Халқаро болалар китоби куни”га бағишлаб, “Фарзандимга китоб совға қиламан” тадбири доирасида тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида  “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

   

9 апрел Амир Темур таваллуд кунига бағишлаб кўргазма ташкил этилиб, Амир Темур музейига саёҳат уюштирилди

     

Ўқувчи-ёшларни бўш вақтларини сермазмун ўтказиш ва кутубхонага жалб қидиш, ахборот олиш маданиятини шакллантириш  мақсадида ҳар жума куни тумандаги умумтаълим мактаблари иштирокида  турли тадбирлар ўтказилмоқда

   

“Ўйла, изла, топ?” викторина ўйини “Тезкор саволларга-ткзкор жавоб”, “Билағон болалар”, “Кроссворд” бошқотирма ўйинларива китоб тақдимотлари ўтказилмоқда

   

Ахборот-ресурс марказида йил давомида бўлиб ўтган тадбирлар оммавий ахборот воситалари  орқали ёритилиб борилди,  жумладан, “Маърифат” газетасининг 10.01.2015 йил 3 сонида “Ўқувчи ва китоб”,  3.06. 2015  йил “Болаларга беринг дунёни “ мавзусида   мақолалар ёритиб борилди. Фойдаланувчиларнинг талаб ва таклифларини ўрганиб, уни қондириш ҳамда АРМ хизматларини кўрсатишда янги имкониятлардан фойдаланиб, библиографик билимларни тарғиб этиш, электрон каталоглар устида ишлaш, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини сермазмун тарзда ўтказиш мақсадида, турли қизиқарли тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

 

 

 

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194