“Ёш педагог деманг бизни, билимларга кўмамиз сизни”

“Ёш педагог деманг бизни, билимларга кўмамиз сизни”

“Ёш педагог деманг бизни, билимларга кўмамиз сизни”

шиори остида ёш мутахассислар учун семинар ўтказилди

      2017 йил 6 февраль куни Юнусобод туман тасарруфидаги 70 мактабда шаҳар ёш мутахассислари учун “Ёш педагог деманг бизни, билимларга кўмамиз сизни” шиори остида ўқув семинари ўтказилди. Тадбирга ТШХТББ методистлари Д.З.Тошмухамедова, Н.Б. Икромова ва   Жасур Эшқувватовлар ташриф буюрдилар.
Семинар қуйидаги мавзулар асосида ўтказилди:
1.“Дарс-муқаддас” тавсияси асосида кундалик режа ёзиш ва дарс тахлил қилиш. 70-мактаб ЎТИБДЎ В.Ишходжаева
2. Синф журналларини тўғри юритиш бўйича тавсиялар.70-мактаб ЎТИБДЎ В.Ишходжаева
3.“Камтазия” дастури асосида видеодарс яратиш.220-мактаб информатика ўқитувчиси Собирова Назокат, 327-мактаб информатика ўқитувчиси Абдуллаева Гулноза
     4.  Муаммоли вазият (психологик тренинг). 250-мактаб ижодкор ва ёш ўқитувчилари ва 63-мактаб психологи Дилноза Сидиқова
5.“Юксак маънавият-енгилмас куч” китоби асосида ақлий хужум” усулини қўллаш. Методист С.К.Муслимова
6. Ёш ўқитувчилар эхтиёжини аниқлаш бўйича анкета сўровномасини ўтказиш. 63-мактаб психологи Дилноза Сидиқова
7.“Как остановить насилие в школе”тренинг.Заместитель директора по учебно-воспитательной работе школы № 51 С.М. Караева
8. Рекомендация по  подготовке к уроку по “Дарс-мукаддас” и по заполнению журналов. Заместитель директора по учебно-воспитательной работе школы № 43 Г.С.Рахмонкулова
9.“Использование информационно-коммуникативной технологии на уроках”. Методист точных предметов ЮРОООМДУНО Г.Фозилова
Психологический тренинг:  Психолог школы №260 Майорова Людмила Сергеевна

Семинар якунида ТШХТББ методисти Д.З.Тошмухамедова сўзга чиқиб, “ Ёш мутахассислар” мактаби Юнусобод туманида намунали йўлга қўйилганлиги, бошқа туманларда ҳам шундай тадбирлар ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Чунки олийгохни битириб келган ёш мутахассис кўп муаммоларга, қийинчиликка дуч келади. Уларга тўғри йўл кўрсатиш, методик ёрдам кўрсатиш биз устозларнинг асосий вазифаси ҳисобланади, деб таъкидлади.  
Семинарни ўтказишдан мақсад: 
1. Ёш мутахассисларни таълимдаги янгиликлар билан таништириш.
2. Ёш мутахассисларнинг дарс сифатини юқори даражага кўтариш.
3. Дарсларда АКТлардан фойдаланишни ўргатиш.
4.Умумтаълим мактаблардаги  асосий хужжатларни юритилишини назоратга олиш.
5. Дарсларда И.А.Каримов асарларидан фойдаланиш.
         Семинарни ЮТХТМФМТТЭБ методисти, туман ёш мутахассисларининг “Ниҳол”гурухи раҳбари Сурайё Комиловна Муслимова барча меҳмонларга омад тилаб, ўқитувчиларни қизиқтирган саволлар билан бемалол ЮТХТМФМТТЭБга мурожаат қилишлари мумкинлигини айтиб, тадбирни якунлади.
Семинар якунида ўқитувчилар фикр-мулохазаларини Анкета-сўровномалари орқали билдирдилар.
Семинар жараёни Тошкент каналининг “Пойтахт” информацион дастурида намойиш этилди.
 

 

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194