Фан олимпиадасининг 2-туман босқичи ҳақида маълумот 2016-2017 ўқув йили

Фан олимпиадасининг 2-туман босқичи ҳақида маълумот 2016-2017 ўқув йили

          Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадасининг 2-босқичини ўтказиш

ҳақидаги ЮТХТМФМТТЭБнинг 2016 йил 20 декабрдаги 360-сонли буйруғи, Юнусобод тумани ХТМФМТТЭБнинг 2016 йил

26 декабрдаги 353-сонли буйруғи асосида туман  тасарруфидаги 274-умумтаълим мактабида 9 ва 10 январь кунлари  ўқувчилар

ўртасида фан олимпиадасининг 2-туман босқичи ўтказилди.

         Олимпиада Низом талаблари, ҳамда ТШХТББ томонидан тақдим этилган ягона жадвал асосида 17 та фандан ўтказилди.

Олимпиадада 548 нафар ўқувчи иштирок этди. Олимпиада жараёнини назорат қилиш учун ТШХТББ мониторинг назоратчиси

Ш. Юсупова  ташриф буюрди. Олимпиада натижаларига кўра энг иқтидорли 50 нафар ўқувчилар 3-босқичда иштирок этиш хуқуқини

қўлга киритдилар.

 Олипиаданинг  ўтказилиш жараёни “ Маърифат” газетасининг 2017 йил 11 январдаги сонида чоп этилди.

      Юнусобод туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими барча фан методистлари

2016-2017 ўқув йилининг 1-ярим йиллиги бўйича барча фанлардан ҳисобот презентация жадвал асосида 23 январдан 6 февралгача

ўтказилди.

Ҳисоботни барча фан методбирлашма раислари  тайёрладилар.

Фанлардан  ўқув йилининг 1-ярим йиллигида йўл қўйилган камчиликлар, муаммолар, ўқувчилар билимида пайдо бўлган бўшлиқлар,

2-ярим йилликда уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ҳақида ҳисобот қилдилар.

 

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194