“Она тилим- она халқим ғурури”

“Она тилим- она халқим ғурури”

     2016  йилнинг 20 октябрь куни 12-сонли мактабда   Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 27 йиллигига атаб  “Она тилим- она халқим ғурури” мавзусида тадбир ўтказилиб, унда тумандаги 90 нафар бошланғич синф ўқувчилари ва ўқитувчилари  иштирок этдилар.  Бошланғич синф  ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар куй ва қўшиқлар, шеърлар ва саҳна кўринишлари билан фаол иштирок этдилар. Мактаб залини тил байрамига оид ишланган деворий газеталар безади. Ўқувчиларнинг ёзма нутқлари қай даражада ривожланганлигини аниқлаш мақсадида алохида синфларда “Обод юртим” мавзусида диктант ўтказилди. Ишчи гуруҳ томонидан 5, 12, 21, 98, 80, 117- мактабларнинг  ўқувчилари “ энг иқтидорлилари”  деб баҳоландилар .

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194