Болалар спорти истиқболлари

Болалар спорти истиқболлари

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан “Болалар спортини ривожлантиришнинг истиқболлари” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2002 йилда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, юртимизда болалар спортини оммалаштириш, иқтидорли ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий спорт иншоотларини қуриш ва уларни жиҳозлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Спорт мажмуаларининг деярли барчаси юртимизда ишлаб чиқарилган спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланмоқда. Жорий йилда 2004-2015 йилларда фойдаланишга топширилган спорт иншоотлари ва умумтаълим мактабларининг спорт залларини қайта жиҳозлаш бўйича манзилли дастурга киритилган 212 та спорт иншоотлари ва 6892 та умумтаълим мактабларининг спорт заллари 28,3 млрд сўмлик 93 номдаги спорт анжомлари билан жиҳозланади.

Барча спорт мажмуалари замонавий спорт инвентарлари ва малакали мураббийлар билан таъминланаётгани туфайли республикамизда болаларни спортга жалб қилиш қамрови кенгайиб бормоқда. Бугун мамлакатимизда 2,6 миллиондан ортиқ бола спортнинг 30 дан зиёд тури билан мунтазам шуғулланмоқда.

 

 

Ҳар йили спорт билан шуғулланаётган 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчи-қизларга "Президент совғаси" сифатида спорт кийимлари топширилиши анъанага айланган. Бу қизлар ўртасида спортнинг янада оммалашиши, уларнинг соғлом, бақувват бўлиб улғайишида муҳим омил бўлмоқда. Бугун юртимизда 1 миллиондан ортиқ қизлар спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Жорий йилда ҳам 156423 нафар қизларимизга  янги замонавий дизайн асосидаги 12 турдаги спорт либослари кенг жамоатчилик иштирокида танатанали равишда топшириш режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матбуот анжуманида Халқ таълими вазирлиги Болалар спортини ривожлантириш жам­ғармаси мутасадди бошқарма ва бўлим бошлиқлари эришилган ютуқлар билан биргаликда ечимини кутаётган масалалар, уларни ҳал этиш чоралари, шунингдек, келгуси режалар хусусида ҳам фикр юритишди.


Тадбирда иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

“Болалар спортини ривожлантиришнинг истиқболлари” мавзусидаги матбуот анжумани ПРЕСС-РЕЛИЗИ

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 221-86-42

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Toshkent shahar,

       Yunusobod tumani,
       
       13-mavze, 5-uy

       Pochta indeksi: 100194